1 466 та лот онлайн аукцион савдоларига чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 16,1 млрд сўм бўлган 121 та лот 17 млрд сўмга реализация қилинди.
Давлат иштирокидаги корхоналар мулклари:
- сони — 15 та
- бошланғич нархи — 13,2 млрд сўм
- сотилган нархи — 13,4 млрд сўм
Ер участкалари:
- сони — 6 та
- бошланғич нархи — 0,03 млрд сўм
- сотилган нархи — 0,03 млрд сўм
- ер майдони — 0,2 га
Бошқа лотлар:
- сони — 100 та
- бошланғич нархи — 2,8 млрд сўм
- сотилган нархи — 3,5 млрд сўм
Ўтказилган савдоларда 659 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда бошланғич нархи 25,9 трлн сўм бўлган 101 371 та лот савдога қўйилган.

