Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

27 Июнь 2025

27 июнь – Матбуот ва Оммавий ахборот воситалари ходимлари куни

Ҳурматли матбуот хизмати ходимлари!

 

Сизларни касб байрамингиз — Матбуот хизмати ходимлари куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги жамоаси номидан чин қалбимиздан муборакбод этамиз!

 

Таъкидлаш жоизки, муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг оммавий ахборот воситалари тизимига бўлган эътибори ва доимий қўллаб-қувватлашлари натижасида соҳа жамиятда ўзининг муносиб ўрнини топиб, бугунги кунда «тўртинчи ҳокимият» даражасигача кўтарилиб бормоқда.

 

Бугунги ахборот ва рақамли технологиялар даврида оммавий ахборот воситалари билан самарали ҳамкорлик ўрнатиш, жамоатчиликни холис ва ишончли маълумотлар билан таъминлаш, шаффофлик ва очиқлик тамойилларини ҳаётга татбиқ этишда матбуот хизматлари фаолияти кенг ўрнини қадрлаймиз.

 

Сизлар давлат ташкилотлари ва жамоатчилик ўртасида ахборот кўприги вазифасини бажариб, аҳолининг ҳаққоний маълумотларга бўлган эҳтиёжини қондириш, фуқаролар онгида очиқ ва масъулиятли давлат идораси ҳақида ижобий таассурот уйғотишда муҳим ўрин тутаяпсиз. Айниқса, Давлат активлари агентлиги каби фаолияти кўп жиҳатдан жамоатчилик эътиборида бўлган ташкилот муҳимдир.

 

Сизнинг масъулиятингиз, фидоийлигингиз ва касбий маҳоратингиз туфайли давлат активлари билан боғлиқ ислоҳотлар, хусусийлаштириш жараёнлари, давлат-хусусий шериклик тизимининг ривожланиши, нодавлат сектордаги фаолият янгиликлари аҳолига ўз вақтида ва холис равишда етказилмоқда.

 

Шу ўринда, сизларнинг масъулиятли меҳнатингиз, ташаббускорлик ва меҳнатсеварлигингизни юксак баҳолаймиз. Давлат активлари агентлиги фаолиятининг ошкоралиги ва жамоатчилик ишончи даражасини оширишда тутган ўрнингиз катта.

 

Сизларга сиҳат-саломатлик, эзгу мақсадларингизга етишда сабр-тоқат, қаламингизга ўткирлик ва фикрларингизга таъсир кучи тилаймиз. Бунёдкор Ватанимизнинг равнақи йўлидаги эзгу саъй-ҳаракатларингиз доимо баракали бўлсин!

 

Касб байрамингиз — Матбуот хизмати ходимлари куни муборак бўлсин!

1 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech