Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

22 Сентябрь 2026

Тошкент шаҳри, Сирғали туманида жойлашган ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш учун замонавий ёнилғи қўйиш мажмуаси савдога чиқарилди

Тегишли хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ, Давлат активлари агентлиги Тошкент шаҳри, Сергели тумани, Қум-ариқ кўчаси, 33а-уй манзилида жойлашган ҳаво кемаларига ёнилғи қўйиш мажмуаси (кейинги ўринларда – Объект) бўйича оммавий савдо жараёнлари бошланганлигини эълон қилади.

Хусусийлаштириш жараёнини самарали ташкил этиш мақсадида, “Ernst and Young” халқаро компанияси (кейинги ўринларда – Консультант) хусусийлаштириш бўйича консультант сифатида жалб этилган.

Объект тўғрисида маълумот: Объект Тошкент шаҳри, Сергели тумани, Қум-ариқ кўчаси, 33а-уй манзилида жойлашган бўлиб, умумий ер майдони 11,00 гектар, бино-иншоот майдони 6 076,0 кв.м., коммуникация тармоқлари (газ, сув ва электр тармоғи) мавжуд.

Савдо жараёни ҳақида:

Хусусийлаштириш жараёни маҳаллий ва халқаро иштирокчилар учун очиқ бўлиб, икки босқичда амалга оширилади:

  1. Сотиб олиш бўйича қизиқиш билдириш (EoI);

  2. Мажбуриятга эга бўлган таклифлар тақдим этиш (BO).

EoI босқичи талаблари:

Талабгорлар қуйидаги маълумотлар билан EoI аризаларини тақдим этишлари керак:

  1. Талабгор ҳақида қисқача маълумот (рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида маълумот, фаолият тури).

  2. Устав капиталида 5% ва ундан ортиқ улушга эга акциядорлар/иштирокчилар ва якуний бенефициарлар тўғрисида маълумот.

  3. Охирги 3 йил учун молиявий ҳисоботлари.

EoI аризалари талабгор хоҳишига кўра ўзбек, рус ёки инглиз тилларида тайёрланиб, 2026 йил 23 октябрь соат 23:59 (Тошкент вақти)га қадар електрон манзилига юборилиши керак.

Саралаш мезонлари:

  1. Объектни сотиб олиш учун молиявий ресурсларининг етарлилиги;

  2. хусусийлаштириш жараёнида иштирок этилишини тақиқлаши мумкин бўлган маъмурий, ҳакамлик ёки бошқа суд жараёнларининг йўқлиги;

  3. Ўзбекистон Республикасининг 660-II-сонли “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунига риоя этилиши;

  4. Талабгор (консорциум ҳолатида, консорциум аъзоларидан ҳеч бири) ҳеч бири давлат компанияси эмаслиги;

  5. Талабгор (консорциум ҳолатида, консорциум аъзоларидан ҳеч бири) ва унинг тегишли шахсларидан ҳеч бири Европа Иттифоқи ва АҚШнинг, шунингдек йирик халқаро молия институтларининг (Жаҳон банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки) санкциялари рўйхатига киритилмаган бўлиши. Шу билан бирга, ариза топширилган санада талабгорлар санкцияланган шахс(лар) ёки юқорида айтиб ўтилган санкция органлари томонидан ҳар қандай иш ёки тергов объекти(лари) бўлмаслиги, талабгорлар (консорциум ҳолатида, консорциум аъзоларидан ҳеч бири) ва унинг тегишли шахсларидан ҳеч бири юқорида айтиб ўтилган муассасалар ва давлатларнинг санкциялар режимига зид бўлган ҳар қандай фаолиятга (тўғридан-тўғри ёки бирон бир шўъба корхонаси орқали) жалб этилмаган бўлишлари ва Талабгор (консорциум ҳолатида, консорциум аъзоларидан ҳеч бири), шунингдек унинг тегишли шахсларидан бирортасининг асосий молиялаштирувчи томонлари ёки кредиторлари санкциядаги шахслар ёки санкциядаги шахсларга тегишли бўлган ёки улар томонидан эгалик ва назорат қилинадиган банклар ёки молия институтлари бўлмаслиги.

Сотиб олиш бўйича қизиқиш билдириш босқичи якунлангач, навбатдаги босқичга ўтганлар рўйхати шакллантирилади ва Давлат активлари агентлиги томонидан мазкур босқич натижаси бўйича тегишли эълон берилади.

Консультант томонидан қизиқиш билдирган барча талабгорларга Жараён хати (Process Letter) орқали жараён натижалари ва кейинги босқич тўғрисида индивидуал равишда хабардор қилинади.

Мажбуриятга эга бўлган таклифлар тақдим этиш босқичи бўйича маълумот:

Мажбуриятга эга бўлган таклифлар тақдим этиш (BO) босқичига ўтган иштирокчилар билан Ахборотни ошкор этмаслик тўғрисидаги битим (NDA) имзоланади ҳамда виртуал маълумотлар хонасига (VDR) кириш, шунингдек, Консультант томонидан тайёрланган молиявий, солиқ ва юридик таҳлилий ҳисоботларни ўрганиш, Объектга ташриф буюриш имконияти яратилади.

Мажбуриятга эга бўлган таклифлар (BO)ни тақдим этишдан аввал жамиятнинг фаолият соҳасини инобатга олган ҳолда хусусийлаштирилиши ва келгуси фаолиятига қўйиладиган талабларга оид Савдонинг асосий шартлари бўйича Битим (Term Sheet) имзоланиши талаб этилади ҳамда иштирокчилар томонидан “E-auksion” електрон савдо платформасида очиладиган шахсий кабинетлари орқали Мажбуриятга эга бўлган таклифларининг камида 1 фоизини кафолатли тўлов (заколат) сифатида ўтказиш талаб этилади.

Ушбу эълон чоп этилгандан сўнг Консультант Объектни тарғиб қилиш, инвестиция тизерларини тарқатиш ва инвесторлар билан фаол мулоқотга киришиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширади.

Давлат активлари агентлиги Консультант билан ҳамкорликда савдонинг ҳар бир босқичи тўғрисида жамоатчиликка ахборот бериб, иштирокчиларни хабардор қилиб борилишини таъминлайди.

Алоқа учун:

  • Данияр Адигамов, “Ernst and Young” – daniyar.adigamov@parthenon.ey.com, тел.: +998 50 990-00-98

  • Муллажонов Аброр, Давлат активлари агентлиги – a.mullajonov@davaktiv.uz, тел.: +998(71) 259-22-16

Дисклеймер: Давлат активлари агентлиги сотиш жараёнининг кетма-кетлигини ўзгартириш ёки потенциал харидорга (харидорларга) сотишни ёки сабабларини тушунтирмасдан исталган вақтда улар билан музокара олиб боришни рад этиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади. Ушбу эълон ёки унинг мазмунининг бирон-бир қисми мазкур эълон чоп этилишидан келиб чиқиб тахмин қилиниши мумкин бўлган Давлат активлари агентлигининг Объектни сотиш билан боғлиқ бирор-бир шаклдаги мажбурияти сифатида талқин қилинмаслиги керак. Давлат активлари агентлиги ўз хоҳишига кўра ҳар қандай вақтда ва ҳар қандай муносабатда, биргаликдаги ёки шахсий жавобгарликни ўз зиммаларига олмасдан: (i) савдо жараёнининг босқичлари муддати ва тартибини ўзгартириш; (ii) турли хил манфаатдор томонлар учун турли хил тартиб-қоидалар бўйича иш тутиш ва/ёки Давлат активлари агентлиги томонидан кўзда тутилган режа-жадвал ва тартиб доирасида исталган бошқа потенциал харидорни (харидорларни) олдиндан огоҳлантирмасдан чиқариб ташлаган ҳолда бир ёки бир нечта потенциал харидорлар билан музокаралар олиб бориш; (iii) аниқ сабабга кўра сотиш жараёнини тўхтатиш; (iv) ва/ёки исталган вақтда ва сабабларини тушунтирмасдан Савдога тааллуқли бўлган ҳар қандай потенциал харидор (харидорлар) билан ҳар қандай муҳокама ва музокараларни олиб бориш/тугатиш ҳуқуқларини ўзида сақлаб қолади.

5 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech