Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

23 Ноябрь 2026

ТОШКЕНТ ШАҲРИДА 2,5 ГЕКТАРДАН ОРТИҚ ЕР МАЙДОНИГА ЭГА ОБЪЕКТ 244,3 МЛРД СЎМГА СОТИЛДИ

Пойтахтнинг Яшнобод туманида жойлашган йирик кўчмас мулк объектини сотиш бўйича ауксион бўлиб ўтди. 23-ноябрь куни “Э-ауксион” электрон платформасида ўтказилган очиқ савдолар якунларига кўра, объект 244,3 млрд сўмга сотилди.

Ауксион савдоларига 2,58 гектар ер майдонида жойлашган нотурар объект чиқарилди. Ҳудуддаги бино ва иншоотларнинг умумий майдони 4 729 квадрат метрни ташкил этади.

Объектнинг бошланғич қиймати 241,9 млрд сўмга баҳоланган. Ауксион натижаларига кўра, у 244,3 млрд сўмга сотилди.

Мазкур объект Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 24-мартдаги ПҚ-102-сон қарорида белгиланган давлат мулкини очиқ электрон савдолар орқали сотиш механизмлари доирасида реализатсия қилинди.

“Э-ауксион” электрон платформасида ауксион савдоларини ўтказиш хусусийлаштириш жараёнининг очиқлиги ва рақобатбардошлигини таъминлашга, шунингдек, инвесторлар учун давлат активларини шаффоф шартлар асосида сотиб олиш имкониятини яратишга хизмат қилади.

 

Давлат активлари агентлиги

матбуот хизмати

 

4 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech