Давлат активларини бошқариш агентлиги Ўзбекистон Республикасининг “Давлат мулкини бошқариш тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 мартдаги ПҚ-101-сон қарори талабларига асосан “Oʻztemiryoʻlqurilishmontaj” МЧЖ ижроия органи раҳбари лавозимига номзодларни саралаш бўйича танлов эълон қилади.
-
Лавозим тавсифи (йўриқномаси):
Амалдаги қонунчилик ҳамда жамият уставига асосан жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи:
-
жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарликни амалга оширади;
-
жамият номидан ишончномасиз иш юритади, шу жумладан унинг манфаатларини ифодалайди ва битимлар тузади;
-
жамият номидан вакиллик қилиш ҳуқуқи учун ишончномалар беради;
-
жамият ходимлари билан меҳнат шартномалари тузади ва уларни бекор қилади, ходимларга нисбатан рағбатлантириш чораларини ва интизомий жазоларни қўллайди;
-
жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши ва жамиятнинг кузатув кенгаши ваколатлари жумласига киритилмаган бошқа ваколатларни амалга оширади.
2. Номзодларга қўйиладиган малака талаблари:
Қуйидаги шахслар номзод бўла олмайди:
-
олий маълумоти бўлмаган шахслар;
-
раҳбарлик лавозимида камида 2 йил иш тажрибасига эга бўлмаган шахслар;
-
ушбу шахслар айби билан лицензия талаблари ва шартлари бузилганлиги сабабли, кўрсатилган фаолиятни амалга ошириш учун лицензияни бекор қилиш пайтида бундай шахслар якка ижроiya органи вазифасини бажараётган бўлса ёки коллегиал ижроiya органи таркибига кирса ёки юридик шахс таъсисчилари ҳисобланса ва бундай лицензияни бекор қилгандан уч йилдан кам вақт ўтган бўлса;
-
иқтисодиёт соҳасида ёки бошқарув тартибига қарши жиноят содир этганлиги сабабли судланганлик ҳолати тугалланмаган бўлса, шунингдек коррупцияга оид жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган шахсларнинг очиқ электрон реестрига киритилган бўлса;
-
суд ҳукмига биноан муайян лавозимда ишлаш ёки муайян фаолият билан шуғullanish ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахс;
-
бундай шахс банкрот этиб топилган пайтда юридик шахснинг якка ижроiya орган вазифасини бажарган ёки коллегиал ижроiya органи таркибига кирган бўлса ва уни банкрот деб топган пайтдан ҳали икки йил ўтмаган бўлса.
Номзодларга қўйиладиган умумий талаблар:
-
мутахассислиги бўйича олий маълумотга эга бўлиш;
-
раҳбарлик лавозимларида, шу жумладан, мазкур соҳада раҳбарлик (Бошқарув раиси/директор, Бошқарув раиси/директор ўринбосари ёки раҳбарлик лавозимига тенглаштирилган лавозимлар: бош муҳандис, бош механик, бош иқтисодчи, бўлим/цех бошлиғи ва бошқа лавозимларда) камида 2 йиллик иш стажига эга бўлиш;
-
мазкур соҳада камида 5 йиллик тажрибага эга бўлган шахслар;
-
йирик корхоналарни бошқариш бўйича муваффақиятли тажрибаси мавжудлиги;
-
ишбилармонлик ва/ёки профессионал муҳитда бенуқсон обрў ва ижобий ютуқларга эга бўлганлиги;
-
ўзи фаолият юритган ёки бошқарган корхоналарда бизнес стратегияси/барқарор ривожланиш/инвестицион лойиҳалар сиёсатини ишлаб чиқиш ва тарғиб қилиш тажрибаси;
-
ўзи фаолият юритган ёки бошқарган корхоналарда чуқур ўзгаришларни, замонавий корпоратив тизимини ва маданиятини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тажрибаси.
3. Тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар:
-
Танловда қатнашишга розилиги, тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳаққонийлигини тасдиқлаши ва танловда ғолиб бўлган тақдирда ишга ёллаш шартномасини тузишга розилиги билдирилган, ўз қўли билан ёзилган ариза;
-
Маълумотнома-объективка (белgilangan шаклдаги);
-
Меҳнат дафтарчаси нусхаси;
-
Олий маълумот тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасасининг ёки хорижда олий таълим олганлиги бакалавр дипломи ва/ёки магистр дипломи (мавжуд бўлса);
-
Илмий унвон (фан номзоди, фан бўйича фалсафа доктори, фан доктори) ва илмий даражани (доцент, катта илмий ходим, профессор) тасдиқловчи ҳужжат (мавжуд бўлса);
-
Қўшимча олий маълумот олганлиги (иккинчи, учинчи) ҳақидаги диплом (мавжуд бўлса);
-
Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорларига кўра лавозимга тайинланган тўғрисидаги ҳужжат (иш тажрибаси кўрсатилган ҳолда);
-
Давлат ташкилотида маъмурий-бошқарув лавозимларида иш тажрибасини тасдиқловчи ҳужжат (мавжуд бўлса) ва тегишли вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий ҳокимият органлари томонидан ижобий тавсияномалар тақдим этилганда қўшимча баҳоланади;
-
Хорижий мамлакатларда раҳбарлик лавозимларида (директор, директор ўринбосари, менежер, супервайзер) иш тажрибаси ёки хорижий юрисдикцияда масалаларни ҳал қилишнинг амалий тажрибасига эга эканликни тасдиқловчи ҳужжат (мавжуд бўлса). Ижобий тавсияномалар бўлса, қўшимча баҳоланади;
-
Танлов эълон қилинган соҳадаги раҳбарлик тажрибаси (бошқарув раиси/директор, бошқарув раиси/директор ўринбосари ёки раҳбарлик лавозимига тенглаштирилган лавозимлар: бош муҳандис, бош механик, бош иқтисодчи, бўлим/цех бошлиғи ва бошқалар) тўғрисидаги ҳужжат (мавжуд бўлса);
-
Хўжалик жамиятларининг раҳбарлик лавозимларида ишлаш тажрибаси (бошқарув раиси/директор, бошқарув раиси/директор ўринбосари, бош ҳисобчи, ташкилотнинг юридик хизмати раҳбари, ваколатхона ёки филиал раҳбари) тўғрисидаги ҳужжат (мавжуд бўлса);
-
Хўжалик жамиятларининг кузатув кенгаши аъзоси сифатида иш тажрибаси тўғрисидаги ҳужжат (мавжуд бўлса);
-
Хорижий тилларни билиш даражаси тўғрисида гувоҳнома (мавжуд бўлса);
-
Амал қилиш муддатига эга корпоратив бошқарувчи малака аттестати (мавжуд бўлса);
-
Қимматли қоғозлар бозори мутахассиси, аудитор, суғурталовчи, баҳоловчи, суд бошқарувчиси малака талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи амал қилиш муддатига эга ҳужжатлар (мавжуд бўлса);
-
Халқаро сертификатлар (CFA, CPA, ACCA, ACA, CIMA, IMC, FRM) (мавжуд бўлса);
-
Компьютер билимдонлиги - MS Office, MS Excel – ишончли фойдаланиш (гувоҳнома мавжуд бўлса).
Танлов ҳужжатларини топширишнинг охирги муддати – 2026 йил 2 ноябрдан 30 ноябрга қадар, соат 18:00 гача.
Танлов таклифлари ва ҳужжатлар муҳрланган конвертларда ва конвертнинг устки қисмида танловда иштирок этувчи номзоднинг танловда иштирок этиш учун аризаси илова қилинган ҳолда тақдим қилинади.
Ҳужжатлар қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: 100000, Тошкент шаҳри, Амир Темур шоҳ кўчаси, 6-уй, Давлат активларини бошқариш агентлиги биноси.
Мurojaat uchun telefonlar:
-
маълумот олиш учун: 71-259-22-57;
-
ҳужжатларни топшириш бўйича: 71-259-20-54

