Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

05 Февраль 2026

Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳит яратиш

Ўнгги йилларда мамлакатимизда тинчлик ва осойишталикни таъминлашнинг мутлақо янги механизмларини жорий этиш, ҳуқуқбузарликни содир этишга сабаб бўлаётган ижтимоий-маиший муаммоларни ижтимоий профилактика чоралари тизими орқали ҳал этиш ҳамда аҳолида шахсий хавфсизлик ҳиссини шакллантириш борасида самарали чора-тадбирлар амалга оширилди.
Шу билан бирга маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратишнинг ташкилий-профилактик асосларини замон талабларига мослаштириш, содир этиладиган қонунбузилишларнинг асл омилларини ўз вақтида аниқлаш ва комплекс чора-тадбирлар билан манзилли бартараф этиш орқали жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш тизимининг самарадорлигини янада ошириш долзарб вазифа сифатида намоён бўлмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 5-январ санасида “Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлаш тизимини жорий етишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сон қарори қабул қилинди.
29 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech