Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

02 Сентябрь 2026

28 август санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

296 та лот онлайн аукцион савдоларига чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 40,8 млрд соʻм боʻлган 385 та лот 48,4 млрд соʻмга реализация қилинди.

Давлат мулки ижараси:

  • сони 18 та

  • бошланғич нархи 0,2 млрд соʻм

  • сотилган нархи 0,5 млрд соʻм

  • Сурхондарё вилояти Ангор туманидан бошланғич йиллик ижара нархи 16 млн соʻм боʻлган "Ангор туман мактабгача ва мактаб таълими боʻлими" ДМ балансидаги ошхона биносининг боʻш турган қисми 123 млн соʻмга ижарага берилди.

Давлат иштирокидаги корхоналар мулклари:

  • сони 37 та

  • бошланғич нархи 28,1 млрд соʻм

  • сотилган нархи 28,9 млрд соʻм

  • Тошкент вилояти Нурафшон шаҳридан бошланғич нархи 4,5 млрд соʻм боʻлган "Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки" АЖга қарашли замонавий музлаткич 4,8 млрд соʻмга сотилди.

Ер участкалари:

  • сони 104 та

  • бошланғич нархи 6,4 млрд соʻм

  • сотилган нархи 9,8 млрд соʻм

  • ер майдони 27,6 га

  • Самарқанд вилояти Нарпай туманидан бошланғич нархи 1,3 млрд соʻм боʻлган мастер-режа асосидаги умумий овқатланиш объектлари қуриш учун ер участкаси 2,9 млрд соʻмга сотилди.

Қишлоқ хўжалиги ер участкалари:

  • сони 118 та

  • бошланғич нархи 1,6 млрд соʻм

  • сотилган нархи 3,5 млрд соʻм

  • ер майдони 1918,2 га

Суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш ёʻналишида:

  • сони 12 та

  • бошланғич нархи 2,8 млрд соʻм

  • сотилган нархи 3,2 млрд соʻм

  • Қашқадарё вилояти Миришкор туманидан бошланғич нархи 0,6 млрд соʻм боʻлган Howo русумли автотранспорт воситаси 0,9 млрд соʻмга сотилди.

Норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш ҳуқуқи:

  • сони 8 та

  • бошланғич нархи 1 млрд соʻм

  • сотилган нархи 1,3 млрд соʻм

  • Жиззах вилояти Зомин туманидан бошланғич нархи 123 млн соʻм боʻлган норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш ҳуқуқи 370 млн соʻмга сотилди.

Бошқалар:

  • сони 88 та

  • бошланғич нархи 0,7 млрд соʻм

  • сотилган нархи 1,2 млрд соʻм

Оʻтказилган савдоларда 718 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди. Ҳозирда, нархи 28,2 трлн соʻм боʻлган 108 775 та лот савдога қоʻйилган.

5 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech