963 та лот онлайн ауксион савдоларига чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 208,3 млрд сўм бўлган 218 та лот 216,8 млрд сўмга реализатсия қилинди.
Давлат активлари:
– сони 1 та
– бошланғич нархи 0,6 млрд сўм
– сотилган нархи 0,7 млрд сўм
Фарғона вилояти, Олтиариқ туманида бошланғич нархи 617 млн сўм бўлган нотурар бино 672,5 млн сўмга сотилди.
Давлат мулки ижараси:
– сони 7 та
– бошланғич нархи 0,1 млрд сўм
– сотилган нархи 0,2 млрд сўм
Наманган вилояти, Давлатобод туманида бошланғич йиллик ижара нархи 5 млн сўм бўлган, Наманган давлат университети балансидаги бўш турган хона 79 млн сўмга ижарага берилди.
Давлат иштирокидаги корхоналар мулклари:
– сони 14 та
– бошланғич нархи 177,1 млрд сўм
– сотилган нархи 177,8 млрд сўм
Ер участкалари:
– сони 53 та
– бошланғич нархи 13,9 млрд сўм
– сотилган нархи 19,9 млрд сўм
– ер майдони 23,6 га
Фарғона вилояти, Марғилон шаҳрида бошланғич нархи 3,41 млрд сўм бўлган, кўп қаватли турар-жой қурилиши учун ер участкаси 5,55 млрд сўмга сотилди.
Қишлоқ ва деҳқон хўжалиги ерлари:
– сони 84 та
– бошланғич нархи 1,4 млрд сўм
– сотилган нархи 2 млрд сўм
– ер майдони 407,5 га
Суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш йўналишида:
– сони 9 та
– бошланғич нархи 14,4 млрд сўм
– сотилган нархи 15 млрд сўм
Бошқалар:
– сони 50 та
– бошланғич нархи 0,8 млрд сўм
– сотилган нархи 1,2 млрд сўм
Ўтказилган савдоларда 464 нафар юридик ва жисмоний шахс қатнашди.
Ҳозирда умумий нархи 40 трлн сўм бўлган 121 191 та лот савдога қўйилган.

