Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

20 Ноябрь 2026

ДАВЛАТ АКТИВЛАРИ АГЕНТЛИГИДА ХАЛҚАРО ВАЛЮТА ЖАМҒАРМАСИ ДЕЛЕГАТСИЯСИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

2026-йил 19-ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигида Халқаро валюта жамғармасининг (ХВЖ) Ўзбекистон бўйича миссияси раҳбари Яссир Абдиҳ ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Нодирбек Хусанов иштирокида делегатсия билан ишчи учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида Ўзбекистонда таркибий иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, иқтисодиётда давлат иштирокини янада қисқартириш, хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштириш ҳамда давлат активларини бошқариш самарадорлигини ошириш масалалари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Агентлик вакиллари томонидан ХВЖ делегатсиясига хусусийлаштириш жараёнларида эришилган натижалар, давлат дастурлари ижросининг асосий кўрсаткичлари, хусусий инвеститсияларни жалб этиш динамикаси, шунингдек, жорий хусусийлаштириш портфели ва давлат активларини хусусийлаштиришнинг истиқболли йўналишлари ҳақида маълумот тақдим этилди.

Алоҳида эътибор давлат секторини ислоҳ қилиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг амалий натижаларига, жумладан, давлат иштирокидаги корхоналар фаолияти самарадорлигини ошириш, уларнинг молиявий-иқтисодий кўрсаткичларини яхшилаш, стратегик инвесторларни жалб этиш ҳамда иқтисодиётда хусусий сектор иштирокини кенгайтириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш масалаларига қаратилди.

Муҳокамаларнинг яна бир муҳим йўналиши давлат корхоналарида корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш масалалари бўлди. Хусусан, кузатув кенгашлари ва ижроия органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, замонавий корпоратив бошқарув стандартларини жорий этиш, менежмент фаолияти натижадорлигини баҳолаш механизмларини такомиллаштириш ҳамда давлат иштирокидаги корхоналар фаолиятининг шаффофлигини ошириш бўйича ёндашувлар кўриб чиқилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 28-августдаги ПФ-177-сонли “Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижроси, хусусан, иқтисодиётда давлат иштирокини янада қисқартириш ва давлат активларини хусусийлаштиришни жадаллаштириш борасидаги амалий масалалар муҳокама қилинди.

Учрашув якунида томонлар конструктив ва мазмунли ҳамкорликни янада ривожлантиришдан ўзаро манфаатдор эканликларини тасдиқладилар. Хусусийлаштириш, давлат активларини бошқариш, давлат корхоналари фаолияти самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш масалалари бўйича зарур маълумотлар, таҳлилий материаллар ҳамда халқаро тажриба алмашинувини мунтазам давом эттиришга келишиб олинди.

 

Давлат активлари Агентлиги

Матбуот хизмати

 

3 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech