Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

21 Октябрь 2025

21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни муборак бўлсин !

Давлат активлари агентлиги жамоаси Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг   36 йиллиги ҳамда 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни билан Сиз азизларни самимий муборакбод этади!

Тил — халқнинг руҳи, тарих ва маданиятининг ифодаси, юртимизнинг маънавий асосидир. Ўзбек тили бизни бирлаштиради, миллий ғуруримизни юксалтиради ва она Ватанга бўлган муҳаббатимизни янада мустаҳкамлайди.

 

Бугун ўзбек тили нафақат мамлакатимизда, балки жаҳон миқёсида ҳам муносиб ўринга эга бўлиб, давлат бошқаруви, фан, маданият, таълим ва ахборот соҳаларида тобора мустаҳкам мавқега эга бўлиб бормоқда.
        

 

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганларидек, “Ҳар биримиз  давлат тилига бўлган эътиборни мустақилликка бўлган эътибор деб, давлат тилига эҳтиром ва садоқатни, она ватанга эҳтиром ва садоқат деб билишимиз, шундай қарашни ҳаётимиз қоидасига айлантиришимиз керак”.

 

Юртимизда она тилимизни давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини ошириш бўйича олиб борилаётган саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш, ўзбек тилининг софлигини, бойлигини сақлаб қолишга  ҳар биримиз масъулмиз.

 

Она тилимизни ардоқлайлик — у бизнинг миллат сифатидаги абадий қиёфамиз ва келажак авлодларга қолдирадиган энг қимматли маънавий меросимиздир. Шу улуғ байрам муносабати билан ҳар бирингизни она тилимизга эҳтиром билан ёндашишга, унинг бой ва гўзал имкониятларини янада кенг тарғиб этишга чақирамиз.

 

Ўзбек тили байрами куни муборак бўлсин!

9 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech