Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

30 Сентябрь 2025

“Самарқанд автомобиль заводи” МЧЖ ҚКдаги 75,2 фоиз давлат улушини хусусийлаштириш бўйича келишувга эришилди

Тегишли хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ, “Самарқанд автомобиль заводи” МЧЖ ҚК (кейинги ўринларда - SamAuto) устав капиталидаги 75,2 фоиз давлат улушини хусусийлаштириш белгиланган.

 

2024 йил июнь ойида Туркия Республикасига бўлиб ўтган олий даражадаги ташриф доирасида “Самарқанд автомобиль заводи” МЧЖ ҚК устав капиталидаги 75,2 фоиз давлат улушини хусусийлаштириш бўйича Туркиянинг “Anadolu Isuzu” компанияси билан Англашув меморандуми имзоланган.

 

Хусусийлаштириш жараёнини самарали ташкил этиш мақсадида Давлат активлари агентлиги томонидан молиявий консультант сифатида “KPMG” халқаро компанияси ҳамда юридик консультант сифатида “Dentons” халқаро компанияси жалб этилган.

 

Маълумот учун: “Anadolu Isuzu” компанияси –  1965-йилда “Anadolu Group” (Çelik Montaj) компаниялар гуруҳи (holding) корхоналари таркибида ташкил этилган.

“Anadolu Group” компаниялар гуруҳи (holding) 2021 йилда “Coca-Cola Ichimligi Uzbekistan” МЧЖ устав капиталидаги 57,1 фоиз давлат улушини 252,2 млн долларга сотиб олган ҳамда ўтган даврда 250 млн доллар инвестиция (2 та йирик завод қурилиши ва 1 та завод модернизация ишлари) киритилган.

 

“Самарқанд автомобиль заводи” МЧЖ Қўшма корхонанинг қолган иштирокчилари “ITOCHU CORP.” ва “ISUZU MOTORS Ltd.” компаниялари (Япония) (12,4 фоиздан) ҳисобланиб, таъсис ҳужжатлари билан Ўзбекистон улушини ўзгариши (сотилиши) билан боғлиқ барча ҳаракатларни Япония томони билан келишилиши белгиланган. Ўз навбатида, ушбу иштирокчилар томонидан давлат улушини “Anadolu Isuzu” компаниясига сотилиши қўллаб-қувватланган.

 

Жамиятнинг молиявий, солиқ ва ҳуқуқий жиҳатдан ўтказилган комплекс таҳлиллар (due-diligence) ва музокаралар натижасида Туркиянинг “Anadolu Isuzu” томонидан 80 млн АҚШ доллари сотиб олиш қиймати ҳамда 80 млн АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция киритиш режасини ўз ичига олувчи якуний таклифи қабул қилинди.

 

Инвестиция мажбурияти доирасида Ўзбекистонда катта сиғимли (12–18 метрлиавтобуслар ва электробуслар ишлаб чиқариш, мамлакат бўйлаб лицензияланган сервис марказларини ташкил этиш ҳамда автобусларни Марказий Осиё, Жанубий Кавказ, Яқин Шарқ ва Африкага экспорт қилиш кўзда тутилган. Бу ташаббус Ўзбекистонда минтақавий транспорт хабини шакллантиришга хизмат қилади.

 

Инвесторнинг нарх таклифи молиявий консультант “KPMG” томонидан “SamAuto”даги давлат улушини сотиш мумкин бўлган нархлар оралиғида жойлашган ва халқаро мустақил баҳоловчи “PwC” халқаро компанияси томонидан аниқланган қийматга мувофиқ.

 

Хусусийлаштириш натижалари Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш давлат комиссиясининг тегишли қарори билан маъқулланган.

 

Шу билан бирга, битимни якунлаш Туркия тартибга солувчи органлари рухсатномаларини талаб қилади.

44 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech