Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

16 Май 2024

Бизнесингиз учун муносиб давлат активларидан харид қилинг

ҲУРМАТЛИ ТАДБИРКОРЛАР, АЗИЗ ЮРТДОШЛАР!

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги “Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-162-сонли қарорига асосан хусусийлаштириш дастурларига биноан оммавий савдоларга чиқарилган давлат активларининг сотилишини янада жадаллаштириш ҳамда иқтисодиётда хусусий сектор улушини ошириш мақсадида бир қатор имтиёз ва преференциялар белгиланган, жумладан:

  • давлат активлари уч ой давомида сотилмаганда (Тошкент шаҳри ва вилоят марказлари бундан мустасно) уларнинг бошланғич нархи қолдиқ (баланс) қиймати ёки соф активлари миқдоридан қатъи назар 10 фоизигача босқичма-босқич 10 фоиздан пасайтирилади;

 

  • ихтисослашуви ҳамда кичик бизнес учун мавжуд шароитдан келиб чиқиб 4 ва 5-тоифаларга киритилган туманларда жойлашган давлат активлари бўйича дастлабки тўлов суммаси 35 фоиздан кам бўлган ҳолларда қолган суммага Марказий банкнинг асосий ставкаси бўйича фоизларни ҳисоблаш тартиби бекор қилиниб, тўловларни, миқдоридан қатъи назар, 5 йил ичида тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти яратилади.

 

Мазкур қарор ижроси доирасида вилоят бўйича жами 35 та давлат активларининг бошланғич нархлари 10 фоизга қадар пасайтирилди ва бу борада тегишли ишлар давом эттирилмоқда.

Оммавий савдоларда иштирок этиб, бизнесингиз учун муносиб давлат активларидан харид қилиш имкониятини қўлдан чиқарманг!

Маълумот учун телефон рақамлари:

(79) 220-62-01, 220-62-05

59 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech