
Хусусан, Навбаҳор туманининг “Пахтакор”, “Оқ олтин” ва “Янгиёл” маҳаллалари, шунингдек, Кармана туманининг “Талқоқ” маҳалласида ички йўлларни таъмирлаш, кўча ёритиш тизимини яхшилаш, спорт майдончасини барпо этиш, маҳалла маблағларини мустаҳкамлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш йўналишларида амалий ишлар олиб борилмоқда.


Жумладан, 8 та янги тадбиркорлик субъектини ташкил этиш, 20 та янги иш ўрнини яратиш, 11 нафар фуқарони касб-ҳунарга ўқитиш, 20 нафар фуқарога 1,3 млрд сўм миқдорида имтиёзли кредит ажратиш, 31 нафар ҳамда 15 нафар ишсиз фуқаронинг бандлигини таъминлаш, томорқа ва ижарага берилган ер майдонларидан самарали фойдаланиш, чорвачиликни ривожлантириш, шунингдек, маҳалла аҳолиси учун Навоий шаҳрига қатновчи 27-сонли автобус йўналишини қайта тиклаш бўйича таклифлар илгари сурилди.

Ташриф якунида аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, инфратузилмани янада яхшилаш ҳамда камбағалликни қисқартиришга қаратилган вазифалар ижросини самарали ташкил этиш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.


