Давлат активларини бошқариш агентлиги биносида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан байрам тадбири ва тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирни Давлат активлари агентлиги директори Соҳибжон Муродов олиб борди. Шунингдек, тадбирда Агентлик марказий аппарати ходимлари, тизим ташкилотлари ҳамда ҳудудий бўлинмалар вакиллари Зоом платформаси орқали онлайн тарзда тадбирда қатнашдилар.
Тадбир давомида мамлакатимиз мустақиллиги йилларида эришилган улкан ютуқлар, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини таъминлаш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида сўз юритилди. Мустақилликнинг ҳар бир юртдошимиз ҳаётидаги беқиёс ўрни, тинчлик ва осойишталикни асраш, Ватан равнақи йўлида фидокорона меҳнат қилиш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.
Маросимнинг асосий қисмида Агентлик тизимида самарали фаолият олиб бораётган, ўзининг ташаббускорлиги, масъулияти ва фидокорона меҳнати билан жамоа ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган ходимлар тантанали равишда тақдирланди.


