Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

26 Июнь 2026

Давлат активлари агентлиги Навоий вилоят худудий бошқармасида гиёҳвандликка қарши курашиш мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди

26-июнь Халқаро гиёҳвандликка қарши курашиш куни” муносабати билан Давлат активларини бошқариш агентлиги Навоий вилоят ҳудудий бошқармасида тарғибот-ташвиқот тадбири ташкил этилди.

Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли топшириқлари ижросини таъминлаш, жамиятда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда гиёҳвандликнинг салбий оқибатлари ҳақида хабардорликни ошириш мақсадида ўтказилди.

Тадбирда сўзга чиқганлар гиёҳванд моддаларнинг инсон саломатлигига, оила ва жамият ҳаётига етказадиган зарарлари, уларнинг тарқалишининг олдини олиш, шунингдек, бу борада амалга оширилаётган профилактик чора-тадбирлар ҳамда ҳуқуқий оқибатлари ҳақида атрофлича маълумот бердилар.


Гиёҳвандлик инсон саломатлиги, оилавий муҳит ва жамият тараққиётига жиддий хавф солувчи иллатлардан биридир. У нафақат инсоннинг жисмоний ва руҳий ҳолатига зарар йетказади, балки ёшларнинг келажаги, таълим олиши ва жамиятдаги ўрнига ҳам салбий таъсир кўрсатади. Шу боис ҳар бир фуқаро гиёҳвандликнинг зарарли оқибатлари ҳақида йетарли билимга ега бўлиши ва ундан йироқ туриши зарур.
26-июн – Халқаро гиёҳвандликка қарши курашиш куни муносабати билан барчани соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга, ёшларни зарарли одатлардан асрашга ва гиёҳвандликка қарши курашишда фаол бўлишга чақирамиз. Соғлом авлод, мустаҳкам оила ва фаровон жамият барпо етиш ҳар биримизнинг умумий вазифамиздир.

33 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech