Енди ўзингизга тегишли ерни хусусийлаштиришингиз мумкин: қандай қилиб ва қанча тўлайсиз?
Ўзбекистонда ер хусусий мулкка айланмоқда. Жисмоний ва юридик шахслар ўзларига тегишли (қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган) ер участкаларини хусусийлаштириши мумкин бўлди. Бу борада тегишли қонун ва ҳукумат қарори кучга кирди.
Хўш, аҳоли ўзига тегишли ерларни қандай хусусийлаштиради, бу нима учун муҳим, хусусийлаштириш тўлови қанчага тушади?
Фуқаролар ўзларига тегишли ҳовли-уйлар (кўп қаватли уйлар бундан мустасно) жойлашган ер участкасини қандай хусусийлаштиради?
Бугунги кунгача ер участкаларини тадбиркорлик фаолияти учун бериш, яъни ауксион орқали сотиш амалиёти мавжуд еди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 14 февралдаги 71-сонли қарори билан, “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги қонун асосида 3та тартиб ишлаб чиқилди:
- Жисмоний ва юридик шахсларнинг ўзларига тегишли бўлган ер участкаларини хусусийлаштириш тартиби;
- тадбиркорлик фаолияти учун ер участкаларини ауксионга қўйиш;
- якка тартибдаги уй-жойларнинг ер участкаларини мулк ҳуқуқи асосида сотиб олиш.
Фуқароларимизда якка тартибдаги уй-жой, юридик шахсларда еса нотурар бино-иншоотлар мавжуд. Улар ўзларига тегишли кўчмас мулкнинг ер участкасини кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш орқали хусусийлаштириб олиши мумкин бўлади (агар бино кадастрдан ўтмаган бўлса, ерни хусусийлаштириш мумкин бўлмайди).
Бугунги кунда фуқароларга тегишли уй-жойлар жойлашган ер участкалари, мерос қилиб қолдирилган умрбод егалик қилиш ҳуқуқидаги ерлар, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадиган нотурар жой обектларининг ер участкаларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи берилар еди. Яъни бино ўзингизга тегишли бўлса ҳам, унинг ери сизга тегишли емас еди.
Мана шу ер участкаларини хусусийлаштириш учун енди жисмоний ва юридик шахслар Давлат хизматлари марказлари (ДХМ)га ёки Ягона давлат интерактив портали (мй.гов.уз) орқали ҳам мурожаат қилиши мумкин. Aриза Кадастр агентлиги ва Қурилиш бўлимларига йўналтирилади. Кадастр бўлимлари ўз навбатида ушбу ер участкаси ариза берган фуқаронинг номига расмийлаштирилганми ёки йўқми, яъни рўйхатдан ўтказилганини текширади. Ўша ер участкаси ўзгармагани, ер участкаси бугунги кунда ҳам рейестрда мавжудлиги ҳақидаги маълумотларга тўлиқ мос келиши, тақиқ ва чекловлар мавжуд емаслиги – хусусийлаштиришга монелик қилмайдиган барча томонлар текшириб чиқилади.
Иккинчи томондан, қурилиш бўлимлари ер участкаси ҳудуди шаҳарсозлик меъёрларига мос келиши, хусусийлаштириш учун мумкинлигини ўрганади. Барча текширувлардан ўтгандан кейин фуқарога тўловни амалга ошириш, яъни хусусийлаштириш ҳақида хабарнома юборилади. Хабарнома орқали хусусийлаштириш учун тўловни амалга оширади.
Ерни хусусийлаштириш учун қанча маблағ тўланади?
Aризага ижобий жавоб берилганда, ер участкасига ҳисобланган йиллик солиқ суммасининг вилоят марказида 10 баравари, қолган ҳудудларда 5 баравари миқдорида тўлов тўлашнинг ўзи кифоя ва ер сизнинг мулкингизга айланади.
Ҳар бир жисмоний ва юридик шахс ўзига тегишли бўлган ер участкасини фақат ўзи сотиб олиши мумкин. Бу ауксионга қўйилмайди ва бошқа одам сотиб олиши ёки бошқа одамга ўтиб кетиши мумкин емас.
Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун ер участкалари еса ауксион савдолари орқали шаффоф тарзда сотиб олинади.
Биринчидан, ерга бўлган мулк ҳуқуқига ега бўласиз.
Дейлик, “ҳовлимнинг бир қисмини ўғлимга ҳадя қилмоқчиман ёки кимгадир бермоқчиман, ярмини сотмоқчиман”, дейсиз. Ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқи ер участкасини қисмларга бўлиб сотиш имконини беради. Қанчасини кимга сотиши мулкдорнинг хоҳиши, ер – ўзиники.
Иккинчидан, ерни сиздан давлат олиб қўя олмайди, фақат сотиб олиши мумкин.
Қонунчиликда давлатга тегишли ерлар ёки бошқа шахслар фойдаланишида бўлган ерлар олиб қўйилиши назарда тутилади. Мулк ҳуқуқидан бошқа 5та ҳуқуққа тегишли бўлган ер участкалари олиб қўйилиши мумкин. Сиз ерингизга нисбатан мулк ҳуқуқини олишингиз билан (хусусийлаштириш орқали) давлат шунчаки сизга тегишли бўлган ерни олиб қўя олмайди.
Aгар ер участкаси давлатга керак бўлса, сиздан бозор нархида, шартнома асосида сотиб олиши мумкин. Сиздан давлат ерингизни келишилган нархда сотиб олсагина, ер давлатга ўтади. Ер “снос”га тушиб кетмайди. Бу – мулк ҳуқуқининг кафолатланиши.
Давлатга ер керак, барибир олиб қўяди, мен сотишга рози бўлмасам ҳам, шундайми?
Ер кодексида ер бу давлат мулки деган нарса йўқ, ер – умуммиллий мулк дейилади.
Чет елда ҳам ер участкангиз 100 миллион сўм турадиган бўлса, сизга шундай таклиф бериладики, сиз унга рози бўласиз, сиз рози бўлсангиз, шартнома асосида сотиб олади.
Туркияда ҳам шундай ҳолат бўлган. Aеропорт қурилаётганда давлат бир чолнинг ерини сотиб ололмаган. Бутун лойиҳа бир неча йилга кечикиб кетган. Бунга кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Сиз хоҳласангиз, ерингизни сотасиз.
Учинчидан, ерингизни еркин қўшиш, тақсимлаш ва ажратиш ҳуқуқига ега бўласиз.
Қонунчиликда шу кунгача мулк ҳуқуқи ер участкасига нисбатан бўлмаган. Ер участкаларини қўшиб юбориш, ажратиш ва қайта тақсимлаш механизмлари бор. Шу механизмлар ер участкасига мулк ҳуқуқи бўлгандагина ишлайди. Бу Ўзбекистон шароитида янги нарса бўлгани учун бунинг самараси 1-2 кунда кўринмайди. Бунинг учун маълум ҳудудда ер участкаларига бўлган мулк ҳуқуқи кўпайса, механизмлар еффектини кўрамиз.
Оддий мисол, чет елда шунақа ҳолатлар бор, бир ҳудудда 20та ер участкаси бор, умумий нархи 1 млн доллар. Шаҳарсозлик еҳтиёжларига қараб 20 та ер участкаси егалари келишиб, ер участкасини қайта тақсимлаш ҳисобига ер нархини 3-4 баробар қимматга ошириши мумкин. Бунда умумий нарх 3-4 миллионга йетади. Буни енди аҳоли тиғиз жойларда кўриш мумкин.
Тўртинчидан, ердан гаров сифатида фойдаланиш имконияти
Ерга нисбатан мулк ҳуқуқини олганингиздан кейин ундан гаров обекти сифатида ҳам фойдаланиш мумкин. Ерни мулк сифатида банкка гаровга қўйиб ипотека олиш имконияти ҳам юзага келади.

