Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

27 Март 2025

Фахрийлар эъзозда бўлади

Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг «Фахрийлар кенгаши» янги таркибини ва низомини тасдиқлаш тўғрисида” буйруғи билан Давактив агентлиги ҳузуридаги Фахрийлар кенгашининг янги таркиби ва Кенгашнинг Низоми тасдиқланган.

2025 йил 26 мартда фахрийлар кенгашининг раиси А.Далиев раҳбарлик қилган мажлисда Кенгаш томонидан жорий йилда амалга ошириладиган чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

Унга кўра, Давактив агентлиги фахрийларининг фаолиятини янада яхшилаш, жумладан, фахрийларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, фахрийларнинг ёш мутахассислар билан тажриба алмашуви, турли ташкилий-маънавий тадбирларни ўтказиш, фахрийларни ижтимоий ва маънавий рағбатлантириш билан боғлиқ аниқ ва кенг қамровли тадбирлар тасдиқланди.

Мажлис видеоконференция шаклида ўтказилиб, унинг ишида Давактив агентлиги масъул ходимлари ҳам иштирок этишди. Ҳудудий бошқармалар қисқа муддатларда ташкилотда фаолият юритган ва ҳозирда нафақада нуронийлик гаштини сураётган ҳамкасбларимизнинг тўлиқ рўйхатини яна бир бор хатловдан ўтказишлари сўралди.

Бир гуруҳ фахрийларимиз ҳозирда ҳаёт ва нафақада. Хусусийлаштириш, давлат мулкини ижарага бериш, хориждаги мулклар рўйхатини шакллантириш ва уларни бошқариш механизмларини жорий қилишда жонбозлик қилган Мавлуда ХашимоваМаъмур ЗияевИгор ЯковлевФарид ХабиевМаҳмуджон Асқаров каби қатор устозларимизнинг тажрибалари бугун, ҳар вақтдагидан ҳам муҳим.

Янги Ўзбекистонни ташкил қилиш янгича фикрлаш, янгича ёндашувларни жорий қилишни талаб этади. Аммо булар тўпланган тажриба, билим ва кўникмаларга асосланиши сир эмас.

Шунинг учун ҳам фахрийларимизнинг тажрибаси, билимини ёшларимизга етказишимиз билан бирга уларни эъзозлаш, нуронийлик даврини янада қизиқарли тадбирлар билан бойитиш ҳам шарт, ҳам зарур.

Кенгаш иши – ҳаммамизнинг шарафли ишимиз, зеро ҳеч вақт ўтмай бу Кенгаш рўйхатига кириш ёшига етиб борамиз. Шунинг учун ҳаммамиз бирлашишимиз, фахрийларимизни эъзозлаб, ҳурматини жойига қўйишимиз шарафли бурчимиздир.

23 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech