Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

13 Февраль 2025

Жорий йилнинг ўтган даврида Навоий вилоятида сотилган давлат активлари

Жорий йилнинг ўтган даврида Навоий вилояти ҳудудида жойлашган хусусийлаштириш дастурларига асосан електрон онлайн савдоларга чиқарилган давлат активларининг (кўчмас мулк объектлар, давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик жамиятларининг давлат улушлари) 18 таси сотилди.

Мазкур давлат активлари електрон онлайн савдо натижалари якунларига кўра сотилган нарх 4,8 млрд сўмни ташкил қилди.

Мисол учун: Қизилтепа туманида жойлашган "Минерал ўғитлар сақлаш омборхонаси" 3,3 млрд. сўмга сотилган.

Шунингдек бугунги кун ҳолатида хусусийлаштириш дастурларига асосан онлайн савдоларга чиқарилган давлат активларини 46 тасида савдолар давом этмоқда.

Ҳурматли тадбиркорлар ва фуқаролар савдоси давом этаётган давлат активларини сотиб олиб ўз бизнесингизни кенгайтиринг!

Навоий вилоятида савдоларда мавжуд давлат активлари тўғрисидаги маълумотларни бу ерда кўришингиз мумкин!

79 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech