Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

26 Август 2025

“Ўзагросуғурта” АЖнинг устав капиталидаги 99,35 давлат улушининг очиқ савдо жараёнлари юзасидан ахборот

Жорий йил 10 июлдаги эълонга мувофиқ“Ўзагросуғурта” АЖ устав капиталидаги 99,35 фоиз давлат акциялар пакетини (кейинги ўринларда — Актив) сотиш бўйича халқаро очиқ савдо жараёнлари бошланган.

 

Ўтган даврда мазкур хусусийлаштириш жараёни бўйича амалга оширилган кенг кўламли тарғибот-ташвиқот тадбирлари доирасида “Deloitte” халқаро компанияси (кейинги ўринларда — Консультант) томонидан салоҳиятли ва молиявий инвесторларга Актив бўйича инвестиция тизерлари юборилди.

 

Натижада, белгиланган муддат — 2025 йил 22 август соат 23:59 (Тошкент вақти)га қадар та инвесторлардан активни сотиб олиш бўйича қизиқиш билдириш тўғрисидаги аризалар (EoI) Консультантга келиб тушди.

 

Консультант томонидан аризалар мазкур босқичда белгиланган мезонлар асосида таҳлил этилди:

  • молиявий имкониятларнинг етарлилиги;
  • ҳуқуқий тўсиқлар мавжуд эмаслиги;
  • жиноий даромадлар ва терроризмни молиялаштиришга қарши қонунчиликка риоя қилиш ҳолати;
  • Европа Иттифоқи, АҚШ ва халқаро молия институтлари санкциялари рўйхатларига киритилмаганлиги;
  • давлат компанияси мақомига эга эмаслиги.

 

Таҳлил натижаларига кўра, Консультант томонидан барча талабгорлар ушбу мезонларга тўлиқ мувофиқ деб топилди ҳамда хусусийлаштириш жараёнининг кейинги – Мажбуриятга эга бўлган таклифларни (BO) қабул қилиш босқичида иштирок этиш учун таклиф қилинади. Талабгорларга жараён тўғрисидаги батафсил маълумот алоҳида индивидуал хат (Process Letter) орқали Консультант томонидан юборилади.

 

Навбатдаги босқич тўғрисида:

 

Активни сотиб олиш бўйича қизиқиш билдирган барча талабгорлар:

  • Ахборотни ошкор этмаслик тўғрисидаги битим (NDA)ни имзолашлари талаб этилади;
  • Консультант томонидан тайёрланган Активнинг молиявий, юридик ва операцион фаолиятига оид маълумотлар, шунингдек, аналитик ҳисоботлар жойлаштирилган виртуал маълумотлар хонасига (VDR) кириш имкониятига эга бўлади;
  • Активга ташриф буюрган ҳолда унинг бошқарув органига саволлар бериш имкониятига эга бўлади.

 

Консультант томонидан Мажбуриятга эга бўлган таклифлар (BO) 2025 йил 15 октябрь соат 23:59 (Тошкент вақти)га қадар қабул қилинади.

 

Талабгорлар ушбу муддатга қадар “E-auksion” электрон савдо платформасида очиладиган шахсий кабинетлари орқали ўз қатъий нарх таклифларининг қийматини камида 1 фоизини кафолатли тўлов (Security payment) сифатида “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш” АЖнинг махсус ҳисоб рақамига ўтказиши талаб этилади. Кафолат тўлови талабгор:

  • ғолиб деб топилмаган ҳолларда қайтарилади,
  • ғолиб деб топилган тақдирда – сотиб олиш тўловининг бир қисми сифатида ҳисобга олинади.

 

Шахсий кабинет реквизитлари ва фойдаланиш тартиби бўйича батафсил маълумот иштирокчиларга Консультант томонидан юбориладиган индивидуал хат (Process Letter) орқали тақдим этилади.

 

Давлат активлари агентлиги хусусийлаштириш жараёнларига қизиқиш билдирган ва аризалар топширган барча иштирокчиларга миннатдорчилик билдиради ҳамда Активни сотиб олиш бўйича қизиқиш билдириш босқичидан муваффақиятли ўтган талабгорлар билан жараённинг навбатдаги босқичида конструктив ҳамкорликка ишонч билдиради.

 

Дисклеймер

Ушбу эълон ёки унинг мазмунининг бирон-бир қисми мазкур эълон чоп этилишидан келиб чиқиб тахмин қилиниши мумкин бўлган Давлат активлари агентлиги ва “Deloitte”нинг Активларни сотиш билан боғлиқ бирор-бир шаклдаги мажбурияти сифатида талқин қилинмаслиги керак. Давлат активлари агентлиги ва “Deloitte” ўз хоҳишига кўра ҳар қандай вақтда ва ҳар қандай муносабатда, биргаликдаги ёки шахсий жавобгарликни ўз зиммаларига олмасдан:

(i) аризалар бериш муддатига ўзгартириш киритиш;

(ii) савдо жараёнларининг босқичлари бўйича ўзгартириш киритиш;

(iii) турли хил манфаатдор томонлар учун турли хил тартиб-қоидалар бўйича иш тутиш ва/ёки Давлат активлари агентлиги ва “Deloitte” томонидан кўзда тутилган режа-жадвал ва тартиб доирасида исталган бошқа потенциал харидорни (харидорларни) олдиндан огоҳлантирмасдан чиқариб ташлаган ҳолда бир ёки бир нечта потенциал харидорлар билан музокаралар олиб бориш;

(iv) ҳар қандай сабабга кўра сотиш жараёнини тўхтатиш;

(v) ва/ёки исталган вақтда ва сабабларни тушунтирмасдан Савдога тааллуқли бўлган ҳар қандай потенциал харидор (харидорлар) билан ҳар қандай муҳокама ва музокараларни тугатиш ҳуқуқларини ўзида сақлаб қолади.

73 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech