Давлат активлари агентлигининг жорий йил 10 июндаги “Xiva Plaza” МЧЖ (“Farovon Khiva Hotel” меҳмонхонаси)нинг устав капиталидаги давлат улушини очиқ савдо жараёнлари бўйича эълонига мувофиқ, қуйидагилар маълум қилинади.
Хусусийлаштириш бўйича консультант таклифига асосан, янада кўпроқ салоҳиятли инвесторларни жалб қилган ҳолда сотиш жараёнларини шаффоф ва рақобат муҳитида ўтказиш мақсадида, барча манфаатдор томонлар ва салоҳиятли инвесторларга мазкур давлат улушини сотиб олиш юзасидан қизиқиш билдириш (Express of Interest) бўйича аризаларни қабул қилиш муддати 2025 йил 14 ноябрь Тошкент вақти билан соат 23:59 га қадар узайтирилганлиги маълум қилинади.
Қизиқиш билдирилган тақдирда аризани info@rsm.uz электрон почта манзилига юбориш лозим.
Шунингдек, аввал эълон қилинган маълумотлар ва талабларнинг барча бошқа бандлари ўзгаришсиз қолгани маълум қилинади.
Аввалги эълонлар билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин:

