Давлат активларини бошқариш агентлиги маҳаллий ва хорижий инвесторларни “Қонират ун заводи” АЖ устав капиталидаги 95,6 фоиз давлат акция пакетини сотиб олиш бўйича биржа савдоларига таклиф этади.
Тегишли хусусийлаштириш дастурлари доирасида мазкур давлат акция пакетлари қуйидаги шартлар асосида 2025 йил 18 августда “Тошкент РФБ” АЖда биржа савдоларига жойлаштирилади:
- камида 5 йил давомида дон корхонасининг асосий фаолият турини сақлаб қолиш;
- мавжуд дон сақлаш сиғимларини камайтирмаслик;
- қонунчиликда белгиланган тартибда давлат захираси учун сақланадиган дон ҳажмларини шартномалар асосида ҳақ тўлаш эвазига сақлаб бериш.
Давлат акция пакетларини “Тошкент РФБ” АЖда биржа савдоларига чиқариш мақсадида “Мулк-сармоя брокерлик уйи” АЖ инвестиция воситачиси сифатида танлаб олинган.
“Мулк-сармоя брокерлик уйи” АЖ бўйича қисқа маълумот:
- Манзил: Тошкент шаҳри, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 107-уй
- Масъул ходими: Х. Махмудов
- Телефон рақами: +99871-267-35-20
- Электрон почта: info@ndvakt.uz
- Веб-сайти: www.msbu.uz
Ҳурматли маҳаллий ва хорижий инвесторлар! Мазкур биржа савдоларида иштирок этиш ва қўшимча маълумотлар учун:
- Давлат мулкини хусусийлаштириш департаменти бош мутахассиси – Ш. Қурбонбоев
- Телефон рақами: +99871-259-20-31
шу билан бирга, Давлат активлари агентлигининг қуйидаги ишонч телефонлари орқали хабар беришингиз мумкин: +99871-259-21-37, 1082 (қисқа рақами).
Давлат акция пакетлари тўғрисида маълумот
Сотиладиган акциялар | 95,6 фоиз |
Эмитентнинг фаолият соҳаси | Тегирмон – ёрма саноати маҳсулотлари ишлаб чиқариш |
Сотиладиган акцияларнинг умумий сони |
952 594 дона (оддий) акция |
Акциялар пакетининг савдога қўйишдаги бошланғич нархи | 32 218 894 651,0 сўм |
Битта акция пакетининг савдога қўйишдаги бошланғич нархи | 33 822,27 сўм |
Эмитентнинг устав фонди миқдори | 1 294 660 900 сўм |
Лотлар сони | 1 та |