Давлат активларини бошқариш агентлигида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 январдаги ПҚ-81-сон Қарори ҳамда 2024 йил 21 февралдаги ПФ-37-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, “Коррупция ва унинг оқибатлари” мавзусида семинар ташкил этилди.
Мазкур ўқув семинарда Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамда тизим ташкилотлар ҳодимлари масофадан видео алоқа воситалари орқали иштирок этишди.
Семинарда, коррупцияга қарши курашиш бўйича олиб борилаётган ишлар, бартараф этиш чоралари ва оқибатлари тўғрисида маълумотлар берилди.
Шуни алоҳида такидлаб ўтиш зарурки Давлат активларини бошқариш соҳасида коррупцияни олдини олиш бўйича зарур чора-тадбирлар (инсон иштирокини қисқартириш бўйича рақамли технологияларни жорий этиш) олиб борилиши натижасида сўнг йилларда коррупция ҳолатларига йўл қўйилмаяпти.
Коррупция – жамиятнинг иқтисодий тараққиётини издан чиқариб, адолатсизлик натижасида инсонлар ўртасида нотенгликни юзага келтирувчи, айрим мансабдор шахсларнинг ноҳалол йўл орқали маблағ орттириб, жамият таназзулига юз тутишига сабаб бўлувчи, қисқача айтганда, барча мамлакатлар олдида турган глобал муаммо ҳисобланувчи жирканч иллат саналади.

