Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

17 Октябрь 2026

НАВОИЙ ВИЛОЯТИДА ROADSHOW БЎЛИБ ЎТДИ

Бугун, Навоий вилояти Навоий шаҳрида Давлат активларини бошқариш агентлигининг анъанавий равишда кетма-кет олтинчи йил ўтказилаётган "Roadshow" тақдимоти бўлиб ўтди.

Тадбиркорлар, инвесторлар ва кенг жамоатчиликка ҳудудда хусусийлаштирилаётган давлат активлари, ер участкалари ва яратилаётган янги имкониятлар тўғрисида батафсил маълумотлар тақдим этилди.

"Roadshow" тақдимотида Давлат активларини бошқариш агентлиги Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи ўринбосари Шоназар Равшанов, «Эктрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» АЖ Навоий вилоят ҳудудий вакили Акмал Агзамов, Давлат мулки объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Акмал Шарипов, Навоий вилоят ҳокимлиги Шухрат Аминжонов Навоий вилоятининг ташкилотлари раҳбарлари, 200 нафардан ортиқ тадбиркорлар ва инвесторлар ҳамда ҳудуддаги фуқаролик жамияти институтлари вакиллари иштирок этдилар.

Тақдимотда Давлат активлари агентлиги томонидан давлат активлари ва ер участкаларини хусусийлаштириш, бўш турган объектлардан самарали фойдаланиш, тадбиркорликни ривожлантириш, улар негизида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда бюджетга тушумларни кўпайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берилди.

Давлат активларини бошқариш агентлиги Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи ўринбосари Шоназар Равшанов ўз нутқида шундай таъкидлади:

«2026 йилларда фуқаролар ва тадбиркорларга доимий фойдаланишда, ижарада ва умрбод эгалик қилиш ҳуқуқида бўлган умумий майдони 15.6 гектарлик 169 та ер участкаси 1.8 млрд сўмга хусусийлаштирилди. Натижада фуқаролар ва тадбиркорлар ушбу ер участкаларини гаровга қўйиш ёки бўлиб-бўлиб сотиш имкониятига эга бўлдилар».

Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, 2026-йил давомида савдоларга 271.5 млрд сўмлик 56 та давлат активи чиқарилиб, шундан 33 та актив 63.1 млрд сўмга реализация қилинди. Ҳозирги вақтда аукцион савдоларида жами 426 млрд сўмлик 77 та давлат активи турибди. Бундан ташқари, 2026 йилда електрон онлайн-аукционлар орқали умумий майдони 192 гектарлик 421 та ер участкаси сотилди. Бугунги кунда умумий майдони 788 гектарлик ер участкаларининг електрон онлайн-сотувлари давом этмоқда.

Тадбирда Президентнинг 177-сонли Фармони билан тасдиқланган 2026 йилга мўлжалланган Хусусийлаштириш дастури доирасидаги янги имкониятлар ҳақида ҳам маълумот берилди. Хусусан, давлат активлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари харид қилинганда 15 фоиз миқдорида бўнак (аванс) тўланиши назарда тутилган бўлиб, қолган сумма қонунчиликда белгиланган муддатларда фоизсиз бўлиб-бўлиб тўланиши мумкин. Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикасидаги давлат кўчмас мулк объектлари учун уларнинг қиймати 2027 йил 1 январгача олти ой давомида тўлиқ тўланганда шартнома қийматидан 25 фоиз миқдорида чегирма берилиши белгиланган. Ушбу имкониятлар тадбиркорлар ва инвесторлар учун янги лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда бизнесни кенгайтиришда муҳим кўмак бўлади.

Давлат активларини бошқариш агентлиги
матбуот хизмати

2 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech