Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

31 Июль 2025

Навоий вилоятида жойлашган узоқ муддатдан буён сотилмаган давлат объектларини хўжалик жамиятларининг устав фондларига киритиш орқали хусусийлаштириш учун аризалар қабул қилиш жараёни бошланди

Тегишли хусусийлаштириш дастурларига асосан Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан оммавий савдоларга чиқарилган Навоий вилоятида жойлашган бошланғич нархини босқичма-босқич пасайтириш механизми қўлланган ва узоқ муддатдан буён сотилмаган 8 та давлат объектларини хўжалик жамиятларининг устав капиталларига киритиш орқали хусусийлаштириш учун аризалар қабул қилиш жараёни бошланганлигини эълон қилади. Хусусан:

Балиқчилик озуқа хўжалиги;

“Собиқ инкубатор” биноси;

Омборхона биноси;

Бўш турган майдон;

Собиқ сил касалликлари диспансери биноси;

Қурилиши тугалланмаган бино;

Бўш турган бино-иншоотлар;

Қолиплаш цехи биноси (Кенгайтириш)

Мазкур давлат объектларини (объектлардан бирини) устав капиталларига давлат улуши сифатида киритишга қизиқиш билдирган хўжалик жамиятлари қизиқиш билдириш тўғрисидаги аризаларини ўзбек, рус ёки ингилиз тилларида тайёрлаб 2025 йил 31 август Тошкент вақти билан соат 18:00 га қадар navoiy@davaktiv.uz электрон почта манзилиги ёки Навоий шаҳар, С. Айний кўчаси, 27-уй манзилига почта орқали юборишлари талаб этилади.

Қўшимча маълумотлар учун қуйидаги алоқа каналларига мурожаат қилинг:

Куразов Жамшид Абдухоликович,

Давлат активлари агентлининг Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси масъул ходими:
navoiy-gkk@exat.uz; тел.: +998 94 600 14 85 +99879 225 62 05

1 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech