Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

26 Июнь 2025

Нурота туманида тадбиркорлар ва ишбилармонлар учун навбатдаги “Roadshow” тақдимоти ўтказилди

Cўнгги йилларда мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш, иқтисодиётда давлат улушини қисқартириш ҳамда хусусий мулк дахлсизлигини таъминлаш юзасидан кескин ислоҳотлар амалга оширилиб, бу борадаги ишлар янада жадаллаштирилмоқда.

 

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 апрелдаги “2025 йил учун хусусийлаштириш дастури тўғрисида”ги Фармони билан давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини қисқартириш мақсадида, 2030 йил 1 январга қадар давлат иштирокидаги корхоналарни ташкил этишга мораторий жорий қилинди ҳамда бозорлар уставида маҳаллий давлат ҳокимликларнинг мажбурий иштирок этиши талаби бекор қилинди.

 

Ўз ўрнида, ҳудудларда мазкур Фармон мазмун-моҳиятини тадбиркорлар ва кенг жамоатчиликка тушунтириш, унинг тарғибот ишларини жадаллаштириш мақсадида, жорий йилнинг 26 июнь куни Давлат активларини бошқариш  агентлиги Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан Навоий вилоятида хусусийлаштирилиши белгиланган давлат активлари, жумладан, корхоналардаги давлат улушлари, бўш турган давлат мулки объектлари ва сотилиши белгиланган ер участкалари тўғрисида Нурота туман тадбиркорлари ва инвесторлари иштирокида  “Roadshow” тақдимоти ўтказилди.

 

Ушбу тадбирда 50 нафардан зиёд тадбиркорлар ва инвесторлар, маҳаллий ҳокимлик вакиллари ҳамда тумандаги тегишли ташкилот вакиллари иштирок этди.

1 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech