Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

03 Ноябрь 2024

Октябр ойида бўлиб ўтган онлайн аукцион натижалари тўғрисида

Жорий йил октябр ойида Навоий вилояти ҳудудида жойлашган хусусийлаштириш дастурларига асосан електрон онлайн савдоларга чиқарилган давлат активларининг (кўчмас мулк объектлар, давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик жамиятларининг давлат улушлари) 3 таси сотилди.

Мазкур давлат активлари жами 79,4 млрд сўм бошланғич нархда савдоларга чиқарилган бўлса, електрон онлайн савдо натижалари якунларига кўра сотилган нарх 80,2 млрд сўмни ташкил қилди.

Мисол учун: Нурота туманида жойлашган "Мармаробод" МЧЖнинг 99,91 фоиз давлат улуши 80,0 млрд. сўмга сотилган.

Шунингдек бугунги кун ҳолатида хусусийлаштириш дастурларига асосан онлайн савдоларга чиқарилган давлат активларини 72 тасида савдолар давом етмоқда.

Ҳурматли тадбиркорлар ва фуқаролар савдоси давом етаётган давлат активларини сотиб олиб ўз бизнесингизни кенгайтиринг!

Навоий вилоятида савдоларда мавжуд давлат активлари тўғрисидаги маълумотларни бу ерда кўришингиз мумкин!

21 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech