Жорий йилнинг май ойи якунлари бўйича Навоий вилояти ҳудудида жойлашган хусусийлаштириш дастурларига асосан электрон онлайн савдоларга чиқарилган давлат активларининг (кўчмас мулк объектлар, давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик жамиятларининг давлат улушлари)13 таси сотилди.
Мазкур давлат активлари жами 8,2 млрд сўм бошланғич нархда савдоларга чиқарилган бўлса, электрон онлайн савдо натижалари якунларига кўра сотилган нарх 10,0 млрд сўмни ташкил қилди.
Мисол учун: Навоий шаҳрида жойлашган “Лаззат” МЧЖнинг 100 фоиз давлат улуши 3,2 млрд сўмга, Қизилтепа туманида жойлашган Қуйи-Мозор насос станциясидаги қурилиши тугалланмаган хлоратор биноси 1,39 млрд сўмга сотилган.
Шунингдек бугунги кун ҳолатида хусусийлаштириш дастурларига асосан электрон онлайн савдоларга чиқарилган давлат активларини 73 тасида савдолар давом этмоқда.

