Жорий йилнинг июн ойи биринчи ҳафтасида Навоий вилояти ҳудудида жойлашган хусусийлаштириш дастурларига асосан электрон онлайн савдоларга чиқарилган давлат активларининг (кўчмас мулк объектлар, давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик жамиятларининг давлат улушлари) 8 таси сотилди.
Мазкур давлат активлари жами 2,4 млрд сўм бошланғич нархда савдоларга чиқарилган бўлса, электрон онлайн савдо натижалари якунларига кўра сотилган нарх 2,8 млрд сўмни ташкил қилди.
Мисол учун: қизилтепа туманида жойлашган Чорвачилик бино иншоотлари 718,0 млн сўмга сотилган.
Шунингдек бугунги кун ҳолатида хусусийлаштириш дастурларига асосан электрон онлайн савдоларга чиқарилган давлат активларини 87 тасида савдолар давом этмоқда.

