Навоий вилоят ҳудудий бошқармасида Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 28-октябрдаги 708-сонли “Судгача санация қилишни давлат томонидан ёрдам кўрсатган ҳолда ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти юзасидан, жорий йилнинг 22-ноябр санасида иқтисодий суд судялари, солиқ бошқармаси, тадбиркорлар ва суд бошқарувчилари иштирокида семинар ташкил етилди.

Ушбу семинарда Кармана туманлараро иқтисодий суди раиси A.Хамидов ва бошқарма бош мутахассиси A.Боймуратовлар томонидан қарорнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти бўйича семинар иштирокчиларига батафсил тушунтиришлар бериб ўтилди.

Шундан сўнг, семинар иштирокчилари томонидан қарорнинг мазмун моҳияти ва аҳамияти бўйича берилган саволларга соҳа мутахассислари томонидан жавоб берилди.

