Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

16 Июнь 2025

Ҳурматли тадбиркор ва ишбилармонлар, "E-auksion" платформасида тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолияти учун мўлжалланган ер участкалари савдосида иштирок этинг!

Ҳурматли тадбиркор ва ишбилармонлар, Навоий вилояти ҳудудидан
"E-auksion" электрон савдо платформасига чиқарилган тадбиркорлик ва шаҳарсозлик мақсадлари учун 2 мингдан ортиқ ер участкаларини сотиб олинг! "E-auksion" платформасида тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолияти учун мўлжалланган ер участкалари савдосида иштирок этинг!
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.04.2025-йилдаги “2025-йил учун хусусийлаштириш дастури тўғрисида”ги ПФ-70-сон қарори мазмун моҳияти тўғрисида маълумот
Ер участкаларини реализация қилишда:
1) Барча турдаги ер участкаларининг қиймати ўн беш иш кунида тўлиқ, тўланган тақдирда, жами суммага нисбатаи 20 фоиз чегирма берилади, бундан бошланғич нархи 50 фоиздан ортиққа пасайтирилган ҳолда реализация қилинган ер участкалари мустасно.
2) Сотиб олиш тўловларини бўлиб-бўлиб тўлаш йўналишида:
а) Савдо-саноат палатаси томонидан берилган "20 минг тадбиркор-500 минг малакали мутахассис" дастурида иштирок этаётганлигини тасдиқловчи сертификатга эга тадбиркорлик субъектлари (Дастурга киритилган Тошкент шах,ридан рўйхатдан ўтган тадбиркорлик субъектлари бундан мустасно) аукционда давлат мулкидаги ерга бўлган ҳуқуқларни сотиб олганда тадбиркорлик субъектлари томонидан яратиладиган янги иш уринлари сонига қараб йилдан 5 йилгача тўловларни фоизсиз тўлаш имконияти берилади.
б) Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини мулк ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижара ҳуқуқи асосида сотиб олиш қийматини қуйидаги шартларда ҳар ойда тенг улушларда, қолдик, суммага Марказий банкнинг асосий ставкасида фоиз ҳисоблаган ҳолда бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади:
Тошкент шахҳрида - 1 йил давомида ҳамда Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида - 3 йил давомида камида 35 фоиз миқдорида дастлабки тўловни ун беш иш кунида амалга ошириш шарти билан;
бошқа аҳоли пунктларида - 5 йил давомида, ихтисослашуви ҳамда кичик бизнес учун мавжуд шароитдан келиб чиқиб тоифаларга ажратилган Ўзбекистон Республикасининг 4- ва 5-тоифалардаги туманларида эса 10 йил давомида камида 15 фоиз микдорида дастлабки тўловни ўн беш иш кунида амалга ошириш шарти билан;
в) эркин иқтисодий, кичик ва ёшлар саноат зоналарида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун аукцион орқали ер ижарага олинганда ижара тўловлари лойиҳа ишга тушгунга қадар, бироқ 2 йилдан кўп бўлмаган муддатга тўлаш кечиктирилиши мумкин;
3) Ихтисослашуви ҳамда кичик бизнес учун мавжуд шароитдан келиб чиқиб тоифаларга ажратилган Ўзбекистон Республикасининг 4- ва 5-тоифадаги туман ва шаҳарларида давлат мулки ҳисобланган ер участкаларини электрон савдоларга чиқаришда преференциялар бериш мақсадида лотнинг бошланғич закалат миқдори (амалдаги ставкага нисбатан) 50 фоиз миқдорида белгиланади.
4) Бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари бўйича камида 35 фоиз мифдоридаги дастлабки тўловни бирйўла амалга оширган харидорларга мазкур ер участкаларини Давлат активлари ва қишлоқ, хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини кредит таъминоти сифатида гаровга қуйиш тартиби тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ, кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш ҳуқуқи берилади.
Бунда 4- ва 5-тоифаларга киритилган туманларда жойлашган мулк ҳуқуқи асосида сотиб олинган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш дастлабки тўлов миқдори 15 фоиз миқдорида бўлганда амалга оширилади.
5) Аукцион савдоларига чиқарилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари (Тошкент шаҳри ва вилоят марказлари бундан мустасно) уч ой давомида сотилмаганда, уларнинг бошланғич нархи 30 фоизигача, олти ой давомида сотилмаганда 10 фоизигача босқичма-босқич 10 фоиздан пасайтирилади.
Ер участкаларини сотилишини жадаллаштиришда:
Электрон онлайн аукцион савдолари орқали ижара ҳуқуқи асосида сотиб олинган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари, ер участкаси учун тўловлар тўлиқ тўланганидан кейин Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва (ёки) юридик шахслари томонидан хусусийлаштирилишига йўл қўйилади.
Электрон онлайн аукцион савдоларида турган майдони кичик бўлган ёнма-ён турган ер участкалари шаҳарсозлик нормаларидан келиб чиққан ҳолда бирлаштирилиб, қўшимча келишувларсиз қайта аукцион савдоларига чиқарилади.

3 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech