Жорий йилнинг 12 март куни Давлат активларини бошқариш агентлиги раҳбарияти иштирокида агентликнинг ёш ходимлари билан навбатдаги раҳбар ва ёшлар учрашуви ўтказилди.

Учрашувда Давлат активлари агентлиги марказий аппарати, идоравий мансуб ташкилотлари ҳамда ҳудудий бошқармалардан жами 150 нафарга яқин ёш ходимлар иштирок этди.

Мазкур тадбир ёш кадрларнинг фаоллигини янада ошириш, уларнинг инновацион ғоялари билан танишиш, шунингдек, таклиф ва ташаббусларини тинглаш мақсадида ташкил этилди.

Учрашувда Ёшлар ишлари агентлиги мутахассислари ҳам иштирок этиб, ёшларга «Мутолаа» платформасининг имкониятлари ҳамда ундан самарали фойдаланиш усуллари ҳақида батафсил маълумот берди.
Тадбир давомида ёшлар ўз лойиҳалари ва ташаббуслари билан ўртоқлашиб, тизим фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилган таклифларини билдирди. Шунингдек, Давлат активлари агентлиги раҳбарияти томонидан ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг салоҳиятини рўёбга чиқариш ҳамда келгусидаги фаолияти учун янги имкониятлар яратиш бўйича зарур чоралар кўрилиши таъкидланди.

Учрашув очиқ мулоқот руҳида ўтиб, ёшлар томонидан илгари сурилган таклиф ва ташаббуслар келгусидаги фаолиятда инобатга олиниши қайд этилди.

