17-октябрь куни Навоий шаҳрида хусусийлаштирилиши режалаштирилган давлат активлари бўйича Roadshow тақдимоти бўлиб ўтади.
Давлат активларини бошқариш агентлиги тадбиркорлар, инвесторлар ва ишбилармон доиралар вакилларини мазкур тақдимотда иштирок этишга таклиф этади. Тадбир давомида корхоналардаги давлат улушлари, бўш турган давлат мулки объектлари ҳамда сотувга чиқарилаётган ер участкалари тақдим этилади.
Сана ва вақт: 17-октябрь, соат 11:00.
Ўтказилиш жойи: «Маънавият ва маърифат» биноси.
Манзил: Навоий шаҳри, Меъморлар кўчаси, 4-уй.
Давлат активларини харид қилиш ва янги инвестиция имкониятларидан фойдаланиш истагида бўлган барча манфаатдор тадбиркорлар ва инвесторларни тадбирда иштирок этишга таклиф қиламиз!

