Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

02 Октябрь 2026

Давлат активлари агентлигида мустақилликнинг 35 йиллигига бағишланган ўқув семинари бўлиб ўтди

2026 йил 30 сентябрь куни Давлат активлари агентлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини ўрганишга бағишланган ўқув семинари бўлиб ўтди.

Тадбирда Агентлик марказий аппарати ходимлари, тизим ташкилотлари ҳамда ҳудудий бўлинмалар вакиллари Zoom платформаси орқали онлайн тарзда қатнашдилар.

Шунингдек, мазкур тадбирда иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Раҳимов Эшмурод ҳамда тарих фанлари доктори, доцент Очилов Фарҳод иштирок этдилар. Маърузачилар ўз чиқишларида Ўзбекистон тарихининг асосий босқичлари, мамлакатимиз илм-фани ва маданиятининг атоқли намояндалари, уларнинг жаҳон цивилизацияси ривожига қўшган ҳиссаси, шунингдек, тарихий ва маданий мероснинг замонавий авлодни тарбиялашдаги аҳамияти ҳақида батафсил маълумот бердилар.

Биринчи ва Иккинчи Ренессанслар даврида буюк олим ва мутафаккирлар — Муҳаммад Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий — ўзларининг илмий ва маданий ютуқлари билан инсоният тафаккури хазинасини бойигганлари ҳақида сўз борди. Хусусан, Амир Темурнинг давлат бунёдкорлиги фаолияти ҳамда жадидлар ҳаракати намояндаларининг маърифатпарварлик ғояларига — Маҳмудхўжа Беҳбудий, Мунавварқори Абдурашидхонов, Абдурауф Фитрат, Абдулла Қодирий, Чўлпон фаолиятига алоҳида эътибор қаратилди.

Семинар давомида мустақилликнинг аҳамияти масаласига ҳам алоҳида ўрин берилди. Президент нутқида таъкидланганидек, мустақилликнинг аҳамияти, аввало, инсон қадр-қимматини юксалтириш ва эркин ҳамда фаровон ҳаёт кечириш учун имкониятлар яратишда намоён бўлади. Мустақил ривожланишнинг 35 йили давомида мамлакатимиз катта ўзгаришлар йўлини босиб ўтди. Келгусидаги тараққиёт эса хатти-ҳаракатлар бирлиги, бунёдкорлик меҳнати, таълим, илмий ютуқлар ҳамда ҳар бир фуқаронинг Ватан келажаги учун масъулияти билан боғлиқлиги таъкидланди.

4 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech