Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

25 Октябрь 2025

“Бойсункўмир” МЧЖни очиқ савдо жараёни юзасидан ахборот

Давлат активлари агентлигининг жорий йил 26 cентябрдаги “Бойсункўмир” МЧЖ устав капиталидаги давлат улушининг очиқ савдо жараёнлари бўйича эълонига мувофиқ, қуйидагилар маълум қилинади.

 

Давактив агентлиги талабгорларни мажбуриятга эга бўлган тижорат таклифларини тайёрлашда Активларни молия-хўжалик фаолиятини комплекс таҳлил қилиш учун қўшимча муддат бериш тўғрисидаги мурожаатларига мувофиқ, хусусийлаштириш бўйича консультант “Alkes Research” компаниясининг тавсиясига асосан, барча талабгорларга Активларни  сотиб олиш нархи бўйича Мажбуриятга эга бўлган таклифларни (BO) қабул қилиш муддатини 2025 йил 10 ноябрь куни соат 23:59 (Тошкент вақти билан)га қадар узайтирилганлигини маълум қилади.

 

Аввалги чоп этилган эълоннинг (ҳавола) қолган барча бандлари ўзгаришсиз қолмоқда.

7 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech