Давлат активлари агентлигининг жорий йил 6 октябрдаги эълонига мувофиқ, “Шарғункўмир” АЖ устав капиталидаги 99,55 фоиз давлат акциялар пакетини очиқ савдо жараёни бўйича қуйидагилар маълум қилинади.
Хусусийлаштириш бўйича консультант – "Alkes Research" компаниясининг таклифига асосан, янада кўпроқ салоҳиятли инвесторларни жалб қилган ҳолда сотиш жараёнларини шаффоф ва рақобат муҳитида ўтказиш мақсадида, барча манфаатдор томонлар ва салоҳиятли инвесторларга мазкур давлат акциялар пакетини сотиб олиш юзасидан қизиқиш билдириш бўйича аризалар (Express of Interest)ни қабул қилиш муддати 2025 йил 28 ноябрь соат 23:59 (Тошкент вақти)га қадар узайтирилганлиги маълум қилинади.
Қизиқиш билдирилган тақдирда аризаларни info@alkes.co электрон почта манзилига юбориш лозим.
Шунингдек, аввал эълон қилинган маълумотлар ва талабларнинг барча бошқа бандлари ўзгаришсиз қолгани маълум қилинади.

