Давлат активлари агентлигининг жорий йил 5 августдаги “UzSungwoo” МЧЖни устав капиталидаги 50 фоиз давлат улушини очиқ савдо жараёни бўйича эълонга мувофиқ, қуйидагилар маълум қилинади.
Хусусийлаштириш бўйича консультант – “Portfolio Investments” компаниясининг таклифига асосан, янада кўпроқ салоҳиятли инвесторларни жалб қилган ҳолда сотиш жараёнларини шаффоф ва рақобат муҳитида ўтказиш мақсадида, барча манфаатдор томонлар ва салоҳиятли инвесторларга мазкур давлат улушини сотиб олиш юзасидан қизиқиш билдириш (Express of Interest) бўйича аризаларни қабул қилиш муддати 2025 йил 30 октябрь соат 23:59 (Тошкент вақти)га қадар узайтирилганлиги маълум қилинади.
Қизиқиш билдирилган тақдирда аризаларни munir.yakubov@piamg.uz электрон почта манзилига юбориш лозим.
Шунингдек, аввал эълон қилинган маълумотлар ва талабларнинг барча бошқа бандлари ўзгаришсиз қолгани маълум қилинади.

